БОҚИБОЕВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси. 1957 йилдан 1963 йилгача – Давлат банкининг Олтиариқ ва Яйпан бўлими иқтисодчиси, Ўзбекистон Давлат банкининг Яйпан бўлими бошқарувчиси. 1963 йилдан 1965 йилгача – Ўзбекистон Давлат банки Сирдарё вилоят бўлими бошқарувчисининг ўринбосари. 1965 йилдан 1987 йилгача – Ўзбекистон Давлат банки бошқарувчисининг ўринбосари. 1987 йилдан 1989 йилгача – Ўзагросаноатбанк бошқарувининг раиси. 1989 йилдан 1991 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Режа-бюджет комиссияси раиси. 1991 йили – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси. 1991 йилдан 1994 йилгача – Ўзбекистон Республикаси молия вазири. 1994 –йилдан 1997 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси бошқарувининг раиси. 1997 йилдан 1999 йилгача – Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори ва Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирининг ўринбосари. 2001 йилда «Дўстлик» ордени, 2009 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени, 1970 йилда «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медали, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукгофотланган, 1982 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилган.
|
|
|
|