ФАРМАНОВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси. 1980 йилдан 1981 йилгача – Қозоғистоннинг Актюбинск шаҳридаги «Сувоқова» бошқармасининг биологик тозалаш бўлими устаси, бўлим бошлиғи. 1981 йили – Ўзбекистон металлургия заводи капитал қурилиш бошқармасининг катта муҳандиси. 1981 йилдан 1985 йилгача – Бекобод цемент комбинатининг қурилиш-таъмирлаш цехи бошлиғи. 1985 йилдан 1992 йилгача – Бекобод цемент комбинати директори. 1985 йилдан 1992 йилгача – «Ўзқурилишматериал» давлат концерни раисининг ўринбосари. 1993 йилдан 1995 йилгача – «Бекободцемент» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси. 1995 йилдан 2008 йилгача – «Ўзбекистон металлургия комбинати» бирлашмаси бош директори. |
|
|
|