Muxamedov Gafurjon

МУХАМЕДОВ
Гафурджан Исраилович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори.

1972 йилдан 1976 йилгача – Тошкент давлат университети физика факультети радиофизика кафедрасида аспирант, муҳандис. 1976 йилдан 1997 йилгача – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти катта ўқитувчиси, умумий физика ва химия кафедраси мудири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сув муаммолари институти лабораториясининг ўриндошлик асосида илмий раҳбари. 1997 йилдан 2005 йилгача – Жиззах давлат педагогика институтининг ректори. 2005 йилдан 2006 йилгача – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори.
1949 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1972 йилда Тошкент давлат университетини физик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2001 йилда «Дўстлик» ордени, 2009 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени, 1970 йилда «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун» медали, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган, 1982 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилган.

Chop etish