САФОЕВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси.
1976 йилдан 1987 йилгача – Тошкент давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи. 1987 йилдан 1990 йилгача – Ўзбекистон КП МҚ методисти, сектор мудири. 1990 йилдан 1991 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш институтида катта илмий ходим, Гарвард университети (АҚШ) стажери. 1991 йилдан 1992 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг халқаро иқтисодий алоқалар бўлимида етакчи консультант, бўлим мудири. 1992 йилдан 1993 йилгача – Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари. 1993 йилда – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири. 1993 йилдан 1996 йилгача – Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ўриндошлик асосида – Ўзбекистон Республикасининг Нидерландия ва Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси. 1996 йилда – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси. 1996 йилдан 2001 йилгача – Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, ўриндошлик асосида – Ўзбекистон Республикасининг Канададаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси. 2001 йилдан 2002 йилгача – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари. 2002 йилдан 2003 йилгача – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистондаги махсус вакили. 2003 йилдан 2005 йилгача – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири. 2005 йилда – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори. 2004 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган. |
|
|
|