САЛИХОВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси. 1967 йилдан 1973 йилгача – Тошкент давлат университетида кичик илмий ходим. 1973 йилдан 2003 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг О.Содиқов номидаги биоорганик кимё институти лаборатория мудири, институт директори. 2005 йилдан 2006 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Табиий бирикмалар кимёси ва технологияси илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси нингО.Содиқов номидаги биоорганик кимё институти директори. 2008 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган, 1998 йилда «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони берилган. |
|
|
|