САНАКУЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси. 1981 йилдан 1989 йилгача – Жиззах вилояти Маржонбулоқ конида уста, катта уста, бош технолог, бош муҳандис, Жиззах вилояти Чегараланган конлар бошқармаси техник кўрик бўлими устаси, Маржон конининг бош муҳандиси, Жиззах вилояти олтин ишлаб чиқариш фабрикаси бошлиғи. 1989 йилдан 1992 йилгача – «Ўзбеколтин» ишлаб чиқариш бирлашмасида бош бойитувчи, бош муҳандис. 1992 йилдан 1994 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Рангли ва ноёб металлар давлат қўмитаси металлургия бўлими бош муҳандиси, бўлим бошлиғи. 1994 йилдан 1997 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Индустриал ривожланиш комплекси етакчи мутахассиси. 1997 йилдан 1999 йилгача – Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокими. 1999 йилдан 2003 йилгача – «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича директори. 2003 йилдан 2007 йилгача – «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси. 2007 йилдан 2008 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари. 2004 йилда «Дўстлик» ордени, 2001 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 10 йил» эсдалик нишони, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган, 2009 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони берилган. |
|
|
|