ТУРСУНБАЕВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси.
1966 йилдан 1968 йилгача – Тошкент вилояти «Т.Эрназаров» жамоа хўжалиги бухгалтери. 1968 йилдан 1970 йилгача – Тошкент вилояти Чиноз тумани суди суд мажлиси котиби. 1970 йилдан 1974 йилгача – Тошкент вилояти Янгийўл тумани ёшлар қўмитаси ижтимоий бўлими инструктори. 1974 йилдан 1976 йилгача – Тошкент вилояти Янгийўл тумани прокуратурасида терговчи. 1976 йилда – Тошкент вилояти Янгиобод шаҳар прокуратурасида катта терговчи. 1976 йилдан 1981 йилгача – Тошкент вилояти прокуратурасида катта терговчи. 1981 йилдан 1986 йилгача – Ўзбекистон Бош прокуратурасининг судларда жиноят ишларини кўриб чиқишни назорат қилиш бўлими прокурори. 1986 йилдан 2000 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси. 2000 йилдан 2001 йилдан – Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи. 2001 йилдан 2009 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси. 2009 йилдан 2010 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мақтов ёрлиғи билан тақдирланган, 1997 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони берилган. |
|
|
|