Tyan Valeriy

ТЯН
Валерий Николаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори.

1967 йилдан 1992 йилгача – учувчи, АН-2 кемаси командири, Сергели бирлашган авиаотрядида авиақисм командири, Тошкент бирлашган авиаотрядининг АН-24, Ил-62 кемалари командири, Ил-86 кемаси командири, учувчи-инструктор, учувчи-штурманлар бўлими бошлиғи, Ил-76 авиалайнери командири, Ўзбекистон фуқаро авиациясининг Парвозларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. 1992 йилдан 1998 йилгача – «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг ўринбосари, бош директорнинг биринчи ўринбосари. 1998 йилдан 2002 йилгача – Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш  давлат инспекцияси бошлиғи.
1946 йил 24 майда Сирдарё вилоятида туғилган. 1971 йилда Ленинград фуқаро авиацияси академиясини учувчи-муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.

         

2000 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2006 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган, 1993 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони бериллган.

Chop etish