Usmanov Mirabror

УСМАНОВ
Мираброр Зуфарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор.
Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти.

      
1961 йилдан 1967 йилгача – Тошкент шаҳридаги «Баҳор» ресторанида олтинчи разрядли ошпаз. 1970 йилда – Тошкент шаҳридаги «Гулистон» ресторанининг ишлаб чиқариш бўйича мудири. 1970 йилдан 1986 йилгача – «Дўстлик» ва «Зарафшон» ресторанлари директори, Тошкент шаҳри ресторанлар трести директори. 1986 йилдан 1990 йилгача – Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг Умумий овқатланиш бош бошқармаси бошлиғи. 1990 йилдан 1992 йилгача – Ўзбекистон Республикаси савдо вазири. 1992 йилдан 1994 йилгача – «Ўзбексавдо» компанияси раиси. 1994 йилдан 2005 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.
2005 йилдан 2009 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор.
1947 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 1978 йилда Самарқанд кооператив институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси  Мақтов ёрлиғи, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган.

Chop etish