АБДУЛЛАЕВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари. 1985 йилдан 1987 йилгача – Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги ирригация ўрмон хўжалигининг муҳандис-гидротехниги. 1987 йилдан 1989 йилгача – Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармаси ишлаб чиқариш-техника бўлимининг муҳандис-гидротехниги, катта муҳандиси. 1989 йилдан 1996 йилгача – Андижон вилояти «Андижонтаъмирсув» ишлаб чиқариш бирлашмасининг катта мутахассиси, етакчи гидротехниги. 1996 йилдан 1998 йилгача – Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси сув ресурслари ва мелиорация бўлимининг бошлиғи – Андижон вилояти туманлараро каналлар бошқармасининг бошлиғи. 1998 йилдан 2006 йилгача –«Сирдарё» сув омборлари бирлашмаси «Норин-Қорадарё» сув иншоотлари бошқармасининг бошлиғи. 2006 йилда – «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари омборлар бошқармасининг бошлиғи. |
|
|
|