Latipov Azim

ЛАТИПОВ
Азим Шукурович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси.
Шофиркон туманидаги «Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалигининг раҳбари.

 1971 йилдан 1984 йилгача – Шофиркон туманидаги  «Ш.Рашидов» жамоа хўжалиги механиги, бригада бошлиғи. 1984 йилдан 1996 йилгача – Шофиркон туманидаги «К. Муртозоев» жамоа хўжалигида  бригада бошлиғи. 1996 йилдан 2007 йилгача – Шофиркон туманидаги «Бухоро» ширкат хўжалиги  бошқаруви раиси.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашининг  депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1951 йил 5 июнда Шофиркон туманида туғилган. Ўрта махсус маълумотли. 1990 йилда  Тошкент қишлоқ хўжалигини механизациялаш техникумини  техник-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2002 йилда «Ўзбекистон Қахрамони» унвонига сазовор бўлган ва «Олтин юлдуз» медали билан, 1997 йилда «Шуҳрат» медали билан,  2006 йилда  «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган.
Чоп этиш