Rajabova Mavjuda

РАДЖАБОВА
Мавжуда Абдуллаевна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари.  

 

 1972 йилдан 1973 йилгача – Шофиркон тумани қишлоқ хўжалиги бошқармасининг котибаси. 1978 йилдан 1979 йилгача – Жондор тумани ва Файзулла Хўжаев тумани прокуратураларида иш юритувчи. 1979 йилдан 1985 йилгача – Бухоро шаҳар Файзулла Хўжаев туман прокуратурасининг терговчиси. 1985 йилдан 1986 йилгача – Бухоро вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси. 1986 йилдан 1996 йилгача  –  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тергов қисмининг прокурори, катта прокурори, тергов бошқармасининг прокурори, катта прокурори. 1996 йилдан 2000 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунчиликни мустаҳкамлаш ва прокурорлар ҳамда терговчилар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари. 2000 йилдан 2001 йилгача – Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг раиси.  2001 йилдан  2005 йилгача – Тошкент шаҳар Яккасарой тумани  жиноят ишлари бўйича судининг раиси.  
2005 йилдан 2010 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари  Бухоро вилоят Кенгашининг  депутати. Партиясиз.
1955 йил 5 майда Шофиркон туманида туғилган. Олий маълумотли, юридик фанлар доктори. 1978  йилда Тошкент давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.    

1976 йилда «Ҳурмат белгиси» ордени билан,  2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан,  1993 йилда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан, 2006 йилда  «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган.

Чоп этиш