Raximov Karim

РАХИМОВ
Карим Наимович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси.
  Жондор тумани ҳокими.

1980 йилдан 1982 йилгача – Пешку туманидаги «Бухоро» ширкат хўжалигининг агрономи. 1982   йилдан 1988 йилгача – Пешку тумани ёшлар ташкилотининг бўлим мудири, иккинчи котиби. 1988 йилдан 1989 йилгача – Пешку тумани агросаноат бирлашмасининг катта агрономи. 1989 йилдан 1990 йилгача – Пешку тумани ёшлар ташкилотининг биринчи котиби. 1990 йилдан 1991 йилгача –  Саратов олий партия мактабининг тингловчиси. 1991 йилдан 1994 йилгача – Пешку тумани давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг раиси.  1994 йилдан 1997 йилгача – «Нефтьгазтаъмирқурилиш» АЖ ҳузуридаги «Зарафшон» ёрдамчи хўжалигининг  бош агрономи.  1997 йилдан 1998 йилгача – Пешку тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари. 1998 йилдан 2000 йилгача –  Пешку туманидаги «Й.Эргашев» ширкат хўжалиги бошқаруви раиси.  2000 йилдан 2001 йилгача – Пешку туманидаги  «Бухоро» ширкат хўжалиги бошқаруви раиси.  2001 йилдан 2004 йилгача – Пешку тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги  бошқармасининг бошлиғи. 2004 йилдан 2007 йилгача –  Бухоро вилояти «Давуруғназоратмаркази» бошлиғи.  2007 йилдан 2009 йилгача – Бухоро вилоят ҳокимлиги  қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг бошлиғи.
2009 йил 29 декабрдан – халқ депутатлари Бухаро вилоят ва  Жондор  туман Кенгашларининг  депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.

1959 йил  9 майда Пешку туманида туғилган. Олий маълумотли.  1980 йилда  Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини агроном-олим мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Чоп этиш