
МАЖИДОВ
Рустамали Ахмадалиевич
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.
Бешариқ тумани «Рапқон» болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори.
1981 йилдан 1983 йилгача – Бешариқ туманидаги «М.Мадаминов» жамоа хўжалиги аъзоси. 1990 йилдан 1999 йилгача – Бешариқ туманидаги 44-мактабда жисмоний тарбия ва бошланғич ҳарбий тайёргарлик фани ўқитувчиси. 1999 йилдан 2010 йилгача – Бешариқ тумани болалар ва ўсмирлар мактабида бокс бўйича мураббий.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгашининг депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1965 йил 4 августда Бешариқ туманида туғилган. Олий маълумотли. 1990 йилда Фарғона давлат педагогика институтини жисмоний тарбия ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2003 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилган.