ИCМАИЛОВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси. 1981 йилдан 1982 йилгача – Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг катта иқтисодчиси. 1982 йилдан 1983 йилгача – Зарбдор туманидаги «Шарқ юлдузи йўли» давлат хўжалигининг бригада бошлиғи. 1983 йилдан 1986 йилгача – Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бош иқтисодчиси. 1986 йилдан 1988 йилгача – Жиззах вилояти агросаноат қўмитасининг бўлим бошлиғи. 1988 йилдан 1990 йилгача – Сирдарё вилояти агросаноат бирлашмаси бўлим раҳбарининг ўринбосари. 1990 йилдан 1991 йилгача – Жиззах вилояти агросаноат бирлашмаси бўлим бошлиғининг ўринбосари. 1991 йилдан 1992 йилгача – Жиззах вилояти Аудит марказининг тафтишчиси. 1992 йилдан 1995 йилгача – Жиззах вилояти агросаноат бирлашмасининг бўлим бошлиғи. 1995 йилдан 1997 йилгача – Жиззах вилояти ҳокимлиги умумиқтисодий масалалар мажмуасининг гуруҳ раҳбари. 1997 йилдан 1998 йилгача – Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари. 1998 йилдан 1999 йилгача – Жиззах вилояти ҳокимининг умумиқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармасининг бошлиғи. 1999 йилдан 2004 йилгача – Дўстлик тумани ҳокими. 2004 йилдан 2005 йилгача – Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари. 2005 йилдан 2009 йилгача – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири. 2009 йилдан 2010 йилгача – Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи. 1959 йил 18 августда Жиззах туманида туғилган. Олий маълумотли. 1981 йилда Тошкент давлат қишлоқ хўжалиги институтини иқтисодчи-ташкилотчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. |
|
|
|