Aimbetov Nagmet

АИМБЕТОВ
Нагмет Каллиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Қорақалпоғистон бўлимининг раиси.

1977 йилдан  1979 йилгача –  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон филиалининг стажер-тадқиқотчиси. 1979 йилдан  1982 йилгача – Украина Фанлар академияси кибернетика  институтининг аспиранти.  1982 йилдан 1985 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон филиали ҳисоблаш марказининг муҳандис-дастурчиси.  1985 йилдан 1986 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон филиали Тарих, тил ва адабиёт институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими.  1986 йилдан 2000 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими ҳисоблаш марказининг директори. 2000 йилдан 2002 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Оролбўйи ижтимоий-иқтисодий муаммолари институтининг директори.  2002 йилдан 2004 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раисининг ўринбосари.
2005-2009 йилларда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитасининг аъзоси бўлган.    «Миллий тикланиш» ЎзДП аъзоси.
2009 йил 27 декабрдан бошлаб – халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашининг депутати.
1955 йил 16 сентябрда  Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, иқтисод фанлари доктори, профессор. 1977 йилда Тошкент давлат университетини  амалий математика ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тамомлаган.

1992 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг  Фаҳрий ёрлиғи билан, 2001 йилда «Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги» эсдалик нишони билан, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланган, 2009 йилда «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони берилган.

Чоп этиш