ЕРНИЯЗОВ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари. 1971 йилдан 1975 йилгача – «Қорақалпоқдавлатхўжаликқурилиш» трести ҳузуридаги 25-механизациялашган кўчма колонна муҳандиси, участка бошлиғи, автоматлаштирилган тизим бошлиғи. 1975 йилдан 1983 йилгача – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг катта референти, капитал қурилиш бошқармасининг бошлиғи, ишлар мудири. 1983 йилдан 1989 йилгача – Қорақалпоғистон уй-жой-коммунал хўжалиги вазири. 1989 йилдан 1990 йилгача – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлир Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги доимий вакили. 1990 йилдан 1996 йилгача – «Қорақалпоқшартномасавдо» АЖ раиси, Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат ҳудудий таъминот базаси бошқарувчиси. 1996 йилдан 1998 йилгача – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши «Оролбўйи» бирлашмасининг бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг раиси. 2000 йилдан 2001 йилгача – Чимбой тумани ҳокими. 2001 йилдан 2002 йилгача – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг индустриал ривожланиш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари. 2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан, 2007 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, 1983 йилда Қорақлпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Фахрий ёрлиғи билан, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган, 1980 йилда «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони берилган. |
|
|
|