Imatov Polatboy

ИМАТОВ
Полатбой Базарбаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.
 Кегейли тумани ҳокими.

 

 1982 йилдан 1983 йилгача – Кегейли туманидаги «Халқобод» хўжалигининг муҳандиси. 1984 йилдан 1989 йилгача – «Халқобод» хўжалигининг механик-назоратчиси, Кегейли тумани Марказий таъмирлаш устахонасининг мудири. 1989 йилдан 1995 йилгача – Кегейли тумани  ишлаб чиқариш-таъмирлаш бирлашмасининг бош муҳандиси. 1995 йилдан 1997 йилгача – Кегейли тумани «Куаниш жарма» деҳқон хўжаликлари уюшмасининг раиси. 1997 йилдан 2002 йилгача – Кегейги туманидаги «Халқобод момиғи» АЖ раиси. 2002 йилдан ҳозирги вақтгача – Кегейли тумани ҳокими.
2009 йил  27 декабрдан – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва халқ депутатлари Кегейли туман Кенгашининг депутати. ЎзХДП аъзоси.
1960 йил  29 февралда  Кегейли туманида туғилган. Олий маълумотли. 1982 йилда Нукус давлат университетини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2004 йилда  «Дўстлик» ордени билан мукофотланган .

Чоп этиш