Donayev Shomurod

ДОНАЕВ
Шомурод Холбоевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.
Ғузор тумани ҳокими.

1983 йилдан 1984 йилгача – Косон тумани агросаноат комплексида гидротехник, бухгалтер. 1984 йилдан 1986 йилгача – Косон туманидаги колхозда иқтисодчи, колхоз директорининг ўринбосари. 1986 йилдан 1994 йилгача – Косон туманидаги «Қўнғиртоғ» колхозида бош бухгалтер. 1994 йилдан 1996 йилгача – Косон туманидаги «Гувалак» ширкат хўжалиги бошқаруви раиси. 1996 йилдан 2000 йилгача – Косон туманидаги «Жарқум» ширкат хўжалиги бошқаруви раиси. 2000 йилдан 2001 йилгача – Косон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари – Косон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи. 2001 йилдан 2003 йилгача – Косон тумани «Ўздонмаҳсулот» корхонаси агрономи. 2003 йилдан 2004 йилгача – Қашқадарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Қашқадарё вилоят ва Ғузор туман Кенгашлари депутати. Ўзбекистн ХДП аъзоси.
1958 йил 1 августда Косон туманида туғилган. Олий маълумотли. 1983 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини агроном-олим мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.
Чоп этиш