Sultanov Alisher

СУЛТАНОВ
Алишер Саидаббасович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.
«Шўртангазкимё» мажмуаси директори.

1991 йилдан 1993 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Амалий физика институтида технолог, етакчи муҳандис. 1993 йилдан 1996 йилгача – Тошкент шаҳар қўшма ва хусусий корхоналар ҳамда тадбиркорлар касаба уюшмаларининг ташкилий ишлар бўлими мудири. 1996 йилдан 1998 йилгача – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилиш маъмурияти бош муҳандиси. 1998 йилдан 1999 йилгача – «Шўртангазкимё» мажмуаси қурилишини лойиҳалаштириш бўйича ишчи гуруҳнинг бош мутахассиси. 1999 йилдан 2002 йилгача –  «Шўртангазкимё» мажмуаси қурилиш бошқармасининг бошлиғи.
2005 йилдан 2009 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1967 йил 29 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1987 йилда Можайский номидаги Ленинград ҳарбий-муҳандислик институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2004 йилда «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан  мукофотланган.

Чоп этиш