ЗАЙНИЕВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси. 1974 йилдан 1977 йилгача – Қашқадарё вилояти электр тармоқлари корхонасида электромонтёр, муҳандис, катта муҳандис, техник ишлаб чиқариш бўлими бошлиғининг ўринбосари. 1977 йилдан 1979 йилгача – Қашқадарё вилояти электр тармоқлари корхонаси касаба уюшмалари қўмитасининг раиси. 1979 йилдан 1982 йилгача – Қашқадарё вилоят партия қўмитаси саноат бўлими инструктори. 1982 йилдан 1987 йилгача – Қашқадарё вилоят партия қўмитаси инструктори, бўлим мудири. 1987 йилдан 1990 йилгача – Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ҳузуридаги Ижтимоий фанлар академияси аспиранти. 1990 йилдан 1992 йилгача – Қашқадарё вилоят партия қўмитаси котиби. 1992 йилдан 1992 йилгача – Қашқадарё вилояти «Насаф» универсал товар-хом ашё биржаси бошқаруви раиси. 1992 йилдан 1998 йилгача – Муборак газни қайта ишлаш заводи директори. 1997 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган, 1997 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони берилган. |
|
|
|