СОБИРОВ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси. 1975 йилдан 1980 йилгача – Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги «И.Ибрагимов» жамоа хўжалиги аъзоси. 1986 йилдан 1987 йилгача – Тошкент давлат университети юридик факультети ёшлар ташкилотининг котиби, «Жиноят ҳуқуқи ва криминология» кафедраси ходими. 1988 йилдан 1992 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти «Жиноят ҳуқуқи ва криминология» сектори илмий ходими. 1992 йилдан 1993 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг катта ёрдамчиси. 1993 йилдан 1994 йилгача – Тошкент давлат юридик институтининг халқаро муносабатлар ва тарбиявий ишлар масалалари бўйича проректори. 1994 йилдан 1997 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьяси, Олий хўжалик суди Пленуми ва ҳайъатининг котиби. 1997 йилдан 1999 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича эксперт гуруҳи консультанти. 1999 йилдан 2000 йилгача –Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғи. 2000 йилдан 2003 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари. 2003 йилдан 2005 йилгача – Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокими. 2005 йилдан 2006 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси. 2005 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2002 йилда «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони, 2006 йилда «Ўзбекистон мустақиллигига 15 йил», 2007 йилида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 15 йил» эсдалик нишонлари билан мукофотланган. |
|
|
|