Yusupov Baxodir

ЮСУПОВ
Ба
ходир Турсунович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси.
Наманган вилояти ҳокими.  

1982 йилдан 1984 йилгача – Наманган вилоятидаги 2-ғишт заводида уста, катта уста. 1984 йилдан 1986 йилгача – Наман вилоятидаги 15-ғишт заводида бўлим бошлиғи, бош муҳандис, директор. 1986 йилдан 1988 йилгача – Учқўрғон тумани «Андижон» жамоа хўжалиги ёшлар қўмитаси котиби. 1988 йилдан 1989 йилгача – Учқўрғон тумани ёшлар қўмитасида бўлим мудири, иккинчи котиб. 1989 йилдан 1994 йилгача – Учқўрғон тумани «Андижон» жамоа хўжалигида партия қўмитаси котиби, бошқарув раиси ўринбосари. 1994 йилдан 1996 йилгача – Учқўрғон тумани «Андижон» жамоа хўжалиги бошқаруви раиси. 1996 йилдан 1997 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси. 1997 йилдан 1998 йилгача – Учқўрғон тумани «Андижон» жамоа хўжалиги бошқаруви раиси. 1998 йилдан 2001 йилгача – Учқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари. 2001 йилдан 2004 йилгача – Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи. 2004 йилдан 2009 йилгача – Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари. 2004 йилдан 2009 йилгача – Чуст тумани ҳокими. 2009 йилдан 2010 йилгача – Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1961 йил 16 августда Учқўрғон туманида туғилган. Олий маълумотли. Магистр. 1982 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2008 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан  мукофотланган.

Награжден орденом «Меҳнат шухрати» в 2008 году.
Чоп этиш