Aldabergenov Kayrat

АЛДАБЕРГЕНОВ
Кайрат Туткабоевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси.
Томди тумани ҳокими.

1983 йилдан 1984 йилгача – Нурота туманидаги 23-мактабда математика фани ўқитувчиси. 1988 йилдан 1989 йилгача – Нурота туманидаги Давлат наслчилик корхонасида диспетчер. 1989 йилдан 1994 йилгача - Нурота туманидаги Давлат наслчилик корхонаси механика цехида ҳисобчи. 1994 йилдан 1995 йилгача – Навоий шаҳар Давлат солиқ инспециясида 1-тоифали ҳисобчи-ғазначи. 1995 йилдан 1997 йилгача – Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси. 1997 йилдан 2009 йилгача – Навоий шаҳар Давлат солиқ инспекциясида ҳисоб, таҳлилий ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, биринчи ўринбосар, инспекция бошлиғи.
2009 йил 27 декабрдан –халқ депутатлари Навоий вилоят ва Томди туман Кенгаши депутати. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

1966 йил 12 ноябрда Нурота туманида туғилган. Олий маълумотли. 1988 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Чоп этиш