Mirzayev Zoyir

МИРЗАЕВ
Зойир Тоирович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.
Самарқанд вилояти ҳокими.

1984 дан 1989 гача – Жомбой туманидаги «Х.Низоматов» колхозининг ишчиси. 1994 дан 1995 гача – Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармасининг иқтисодиячиси. 1995 дан 1996 гача – Жомбой тумани ҳокимлиги молия бўлими мудирининг ўринбосари. 1996 дан 1997 гача – Самарқанд вилояти Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бош инспектори. 1997 дан 2000 гача – Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармасининг бўлим бошлиғи. 2000 дан 2001 гача –Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи. 2001 дан 2003 гача – Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармасининг бошлиғи.
2003 дан 2004 гача – Жомбой тумани ҳокими. 2004 дан 2008 гача – Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Самарқанд вилоят ва Самарқанд туман Кенгашларининг депутати. Партиясиз.
1968 йил 10 марта Жомбой туманида туғилган. Олий маълумотли. 1994 йилда Тошкент Молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Чоп этиш