ОКБУТАЕВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси. 1988 дан 1990 гача – Ургут туманидаги «Ургут» колхозининг юрист-консультанти. 1991 дан 1992 гача – Хатирчи туман прокуратурасининг иш юритувчиси. 1992 дан 1993 гача – Навоий туман прокурорининг катта ёрдамчиси. 1993 дан 1994 гача – Навоий вилоят прокуратураси бўлимининг ички ишлар органларида тергов ва суриштирувни назорат қилиш бўйича катта прокурори. 1994 дан 1996 гача – Навоий шаҳар прокурорининг ўринбосари. 1996 дан 1999 гача – Навоий туман прокурори. 1999 дан 2000 гача – Навоий вилоят прокуратураси иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бўлимининг ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчиси. 2000 дан 2002 гача – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармасининг прокурори, катта прокурори. 2002 дан 2003 гача – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ички ишлар вазирлиги органларида тергов ва суриштирувни назорат қилиш бошқармасининг бошлиғининг ўринбосари. 2003 дан 2004 гача – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ички ишлар вазирлиги органларида тергов ва суриштирувни назорат қилиш бошқармасининг бошлиғи. 2004 дан 2006 гача – Навоий вилоят прокурорининг ўринбосари. 1962 йил 1 февралда Ургут туманида туғилган. Олий маълумотли. 1988 йилда Тошкент Давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. |
|
|
|