
ТОШЕВ
Фармон Исхакович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.
«Зарафшон» газетасининг бош муҳаррири.
1975 дан 1976 гача. – «Зарафшон» газетасининг мухбири. 1976 дан 1981 гача – Пахтачи тумани “Пахтачи” газетасининг мухбири, бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари. 1981 дан 1982 гача – Самарқанд вилоят телерадио қўмитасининг катта муҳаррири. 1982 дан
1984 гача – Самарқанд вилояти “Зарафшон” газетасининг мухбири, тарғибот бўлимининг мудири. 1985 дан 1987 гача – Тошкент олий партия мактабининг тингловчиси. 1987 дан 1988 гача – Самарқанд вилояти партия қўмитасининг инструктори. 1988 дан 1990 гача – Самарқанд вилояти «Зарафшон» газетаси муҳариррининг ўринбосари. 1990 дан 1996 гача – «Ўзбекистон овози» газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири. 1996 дан 1997 гача – «Инсон ва қонун» газетасининг мухбири ҳамда Самарқанд вилояти «Регистон» газетасининг муҳаррири. 1997 дан 1998 гача – Самарқанд вилояти «Кўксарой» газетасининг муҳарирри.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг депутати. ЎзХДП аъзоси.
1954 йил 6 апрелда Пахтачи туманда туғилган. Олий маълумотли. 1975 йилда Самарқанд Давлат университетини ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2003 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.