АЛТИЕВ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси. 1984 йилдан 1986 йилгача – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида мутахассис. 1986 йилдан 1992 йилгача – Термиз давлат педагогика институти сиёсий иқтисод кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи. 1992 йилдан 1995 йилгача - Термиз давлат университети сиёсий иқтисод кафедрасида катта ўқитувчи. 1995 йилдан 1999 йилгача – Термиз давлат университетининг иқтисодиёт назарияси кафедраси мудири. 1999 йилдан 2003 йилгача – Термиз давлат университетининг банк иши ва солиқлар кафедраси мудири. 2003 йилдан 2004 йилгача – Термиз давлат университетининг молия кафедраси доценти. 2004 йилдан 2005 йилгача – Термиз давлат университети иқтисодиёт ва молия факультети декани – Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Сурхондарё филиали раҳбари. |
|
|
|