
БАХРОМОВ
Исахан Насирович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.
Ангор тумани «Саидносирхон» фермер хўжалиги раҳбари.
1971 йилдан 1980 йилгача – Ангор тумани «Таллимаржон» жамоа хўжалигида ишчи. 1980 йилдан 1995 йилгача – Ангор тумани «Таллимаржон» жамоа хўжалиги пахтачилик бригадаси бошлиғи.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутати. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси.
1954 йил 10 июнда Ангор туманида туғилган. Ўрта маълумотли.
2005 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган, 1992 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони берилган.