Djurayev Turabjon

ДЖУРАЕВ
Турабжон Икрамович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.
Сурхондарё вилояти ҳокими. 

1981 йилдан 1984 йилгача – Қашқадарё вилояти Усмон Юсупов тумани таъмирлаш устахонасида чилангар. 1990 йилдан 1997 йилгача – Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бухгалтерлия ҳисоби, хўжалик фаолиятини назорат ва таҳлил қилиш кафедраси ассистенти, аудит кафедраси аспиранти, доценти. 1997 йилдан 1998 йилгача – Ломоносов номидаги МДУ ҳисоб, таҳлил ва кредит кафедрасида тадқиқотчи. 1998 йилдан 2003 йилгача – Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари. 2003 йилдан 2008 йилгача – Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири.
2009 йил 27 декабрдан –халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашинингдепутати.
2005 йилдан 2009 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси. ЎзЛиДеП аъзоси.
1966 йил 22 февралда Жарқўрғон туманида туғилган. Олий маълумотли. Иқтисодиёт фанлари номзоди. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи-бухгалтер мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2006 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан  мукофотланган.

Чоп этиш