Burxanov Alisher

БУРХАНОВ
Алишер Хаджимурадович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор.

1994 йилдан 1996 йилгача – Гулистон давлат университети иқтисодиёт назарияси кафедрасида ўқитувчи. 1996 йилдан 2000 йилгача – Гулистон давлат университети бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедрасида ўқитувчи. 2000 йилдан 2004 йилгача – Гулистон давлат универститети иқтисодиёт назарияси кафедраси мудири. 2004 йилдан 2006 йилгача – Гулистон давлат университети иқтисодиёт назарияси кафедраси доценти. 2006 йилдан 2010 йилгача – Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1971 йил 4 сентябрда Боёвут туманида туғилган. Олий маълумотли. Иқтисодиёт фанлари номзоди. 1994 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Чоп этиш