Chinibekov Xusniddin

ЧИНИБЕКОВ
Хусниддин Кучкарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси.
Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими.

1982 йилдан 1994 йилгача – Гулистон туманидаги «Улуғбек» хўжалиги бош муҳандиси, хўжалик бошқаруви раисининг ўринбосари. 1994 йилдан 1996 йилгача – Сирдарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг бош мутахассиси. 1996 йилдан 1997 йилгача – Сирдарё вилояти Техник назорат инспекцияси бошлиғи. 1997 йилдан 2001 йилгача – Гулистон туманидаги «Улуғбек» хўжалиги бошқарувининг раиси. 2002 йилдан 2008 йилгача – Сирдарё вилояти «Агрохимстанция» директорининг ўринбосари, «Агрохимстанция» директори. 2008 йилдан 2009 йилгача – Сирдарё вилояти Давлат техник назорат инспекцияси бошлиғи.
2009 йилнинг 27 декабридан буён халқ депутатлари Ховос тумани Кенгаши депутати. ЎзХДП аъзоси.

1958 йил 6 ноябрда Гулистон туманида туғилган. Олий маълумотли. 1982 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Чоп этиш