
КАРАТАЕВ
Икрам Ташпулатович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.
Сайхунобод туманидаги “Қоратой Мирзаев” фермер хўжалиги раҳбари.
1979 йилдан 1984 йилгача – Сайхунобод тумани «Гулистон» хўжалигида ишчи, муҳандис-ер тузувчи. 1984 йилдан 1999 йилгача – Сайхунобод тумани «Гулистон» хўжалиги марказий таъмирлаш устахонаси мудири.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг депутати. ЎзХДП аъзоси.
1962 йил 7 апрелда Сайхунобод туманида туғилган. Олий маълумотли. 1986 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2005 йилда «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.