Maxmudov Abdumavlon

МАХМУДОВ
Абдумавлон Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.
Сардоба туманидаги «Барака» фермер хўжалиги раҳбари.

1982 йилдан 1983 йилгача – Сардоба тумани ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобчиси. 1983 йилдан 1984 йилгача – Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Оқолтин» хўжалигида бригадабошлиғи. 1984 йилдан 1986 йилгача – Сардоба тумани «Пахтаобод» хўжалигида бригада бошлиғи. 1986 йилдан 1996 йилгача – Сардоба тумани «Пахтаобод» хўжалигида катта ҳисобчи.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1961 йил 25 январда Зомин туманида туғилган. Олий маълумотли. 1996 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини иқтисодчи-ҳисобчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2009 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Чоп этиш