АБДУРАХИМОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси. 1968 йилдан 1973 йилгача – «Ёш ленинчи» газетасида адабий ходим, техник котиба-машинистка. 1973 йилдан 1982 йилгача – Ўзбекистон журналистлар уюшмасида консультант, референт, сектор мудири. 1984 йилдан 1990 йилгача – Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг Тошкент шаҳар ташкилотида масъул котиб. 1991 йилдан 1992 йилгача – Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари. 1992 йилдан 1995 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм сектори мудири, ижтимоий масалалар бўйича бўлим сектори мудири, катта эксперт. 1995 йилдан 2004 йилгача – Тошкент шаҳар ҳокимининг оила, оналик ва болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси. |
|
|
|