
ТОИРОВ
Махмуджон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси нингаъзоси.
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимининг масъул котиби.
1969 йилдан 1971 йилгача – Тошкент шаҳар 7-қурилиш бошқармасининг 6-трестида фрезерчи. 1971 йилдан 1978 йилгача – «Ёш гвардия» таҳририятида экспедитор, бўлим мудири. 1978 йилдан 1981 йилгача – Давлат радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир. 1981 йилдан 1983 йилгача – Тошкент олий партия мактаби тингловчиси. 1983 йилдан 1984 йилгача – Паркент тумани «Бўстон» давлат хўжалигида директор ўринбосари.
1984 йилдан 2000 йилгача – «Паркент тонги» газетаси бош муҳаррири.
2000 йилдан – Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими нинг масъул котиби.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати. Ўзбекистон ХДП аъзоси.
1952 йил 31 августда Паркент туманида туғилган. Олий маълумотли. 1977 йилда Тошкент давлат университетини филолог мутахассислиги бўйича, 1983 йилда Олий партия мактабини сиёсатшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.
2000 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган, 2005 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвони берилган.