Xamrayev Shodibek

ХАМРАЕВ
Шодибек Турсунович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси.
Бекобод тумани ҳокими.

1979 йилдан 1980 йилгача – «Қашқарчўлқурилиш» трести 8-автокомбинатида 2-тоифали фрезерчи. 1985 йилдан 1991 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтида катта муҳандис. 1994 йилдан 2001 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия ва нархлар илмий-тадқиқот институтида кичик илмий ходим, бўлим бошлиғи. 2001 йилдан 2004 йилгача – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати марказида сектор мудири, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи. 2003 йилдан 2004 йилгача – Ўрта Чирчиқ тумани статистика бўлими бошлиғи. 2004 йилдан 2006 йилгача – Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари.
2009 йил 27 декабрдан – халқ депутатлари Бекобод туман Кенгаши депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1962 йил 4 майда Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган. Олий маълумотли. 1986 йилда Тошкент политехника институтини тоғ муҳандиси-гидрогеолог мутахассислиги бўйича, 1997 йилда – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Чоп этиш