
ХОЛМАТОВ
Рустам Қурбонназарович
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.
Тошкент вилояти ҳокими.
1977 йилдан 1995 йилгача – Оққўрғон тумани «Оққўрғон» ширкатлар уюшмасида ишчи, иқтисодчи, катта иқтисодчи, бош иқтисодчи. 1998 йилдан 2000 йилгача – Чиноз тумани ҳокими. 2000 йилдан 2003 йилгача – Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари – вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи. 2003 йилдан 2008 йилгача – Қуйичирчиқ тумани ҳокими.
2005 йилдан 2009 йилгача - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.
2009 йил 27 декабрдан – Тошкент вилояти халқ депутатлари Кенгаши депутати. ЎзЛиДеП аъзоси.
1961 йил 18 майда Оққўрғон туманида туғилган. Олий маълумотли. 1987 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1999 йилда «Шуҳрат» ордени билан, 2002 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.